Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.02.2018 18:25 Чоп этиш версияси

Озарбайжонда президентлик сайловлари. “Янги Озарбайжон” партияси ўз номзодини илгари сурмоқда

Озарбайжоннинг “Янги Озарбайжон” ҳукмрон партияси жорий йилнинг октябрь ойида мамлакатда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида амалдаги давлат раҳбари Илҳом Алиев номзодини илгари суради. Бу ҳақда партия ижрочи котиби Али Аҳмедов маълум қилди, дея хабар қилмоқда РИА Новости.

“Сайловларда партиямиздан номзод сифатида Президент Илҳом Алиев кўрсатилади. Ишонаманки, мамлакатимиз ёшлари ҳам унинг ғалабаси учун овоз беришади”, – деган Али Аҳмедов журналистларга берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг сентябрь ойида Конституциясига киритилган ўзгартишга асосан Озарбайжонда президентлик муддати етти йил этиб белгиланган.

Сайловлар шу йил октябрь ойининг 17 санасида ўтиши режалаштирилган.

ЎзА
11 023