Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.06.2018 13:52 Чоп этиш версияси

Онлайн: Афғонистон қурғоқчиликни бошидан ўтказмоқда

Онлайн: Афғонистон қурғоқчиликни бошидан ўтказмоқда
Афғонистон Ислом Республикаси Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги Бош директори Шоҳ Замон Мавридининг сўзларига кўра, мамлакат бу йил бошқа йилларга солиштирганда кучли қурғоқчиликни бошдан кечирмоқда. Ёғингарчилик кам бўлгани боис, сув захиралари камайиб кетган.

– Тошкентда ўтаётган «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва барқарор ривожланиш борасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш» мавзуидаги Марказий Осиё халқаро экология форумида мазкур муаммо ва унинг оқибатларини бартараф этиш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида маълум қилдик, – деди у. – Форум иштирокчилари экология ва атроф-муҳит муҳофазаси борасида ўз мамлакатлари тажрибаларини ўртоқлашмоқда. Шу билан бирга, кун тартибидан жаҳон ва минтақа бўйича долзарб экологик масалалар ҳам ўрин олган. Хусусан, форумда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва қурғоқчилик муаммоларига эътибор қаратилмоқда. 

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
8 138