Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.07.2018 13:07 Чоп этиш версияси

Олмаотада туман газеталари ходимлари тақдирланди

Олмаотада туман газеталари ходимлари тақдирланди
Олмаота вилоятининг марказий ҳудудларидан бири Талдиқўрғонда “Жетicy” ва “Огни Алатоу” туман газеталарининг 100 йиллиги кенг нишонланди. Қутлуғ сана муносабати билан Олмаота вилоят ҳокими Омондиқ Баталов ушбу нашрлардаги журналистларга янги уйларнинг калитларини топширди. 

photo5321468543239301381.jpg

Шундай қилиб, ҳар бир нашрдан уч нафардан журналист барча қулайликларга эга бўлган, замонавий услубда қурилган квартираларга эга бўлди. Шунингдек, беш нафар журналист “Ахборот соҳасининг фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланди. Етакчи журналистларга вилоят ҳокими номидан фахрий ёрлиқлар, миннатдорчилик хатлари ва қимматбаҳо совғалар ҳам тақдим этилди.

photo5321364815484136477.jpg

Тантаналар байрам концерти билан давом этди ва кўтаринкиликда якунлади. 28 июнь журналистларнинг касб байрами муносабати билан 200 нафардан кўпроқ соҳа ходимлари тақдирланди. Бу ҳақида Казинформ мухбири Самал Қабишова хабар беради.

Дилобар Маматова, ЎзА
3 556