Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

12.03.2018 17:27 Чоп этиш версияси

ОАВ: Непалда самолёт қулаши оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлди

ОАВ: Непалда самолёт қулаши оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлди Самолёт бортида 67 йўловчи ва 4 экипаж аъзоси бўлган.

Аввалроқ Непал халқаро аэропорти яқинида Бангладешнинг US-Bangla Airlines авиакомпаниясига қарашли йўловчи самолёти ҳалокатга учраганини хабар қилгандик. Reuters ахборот агентлиги Непалдаги ҳарбийларга таянган ҳолда фалокат оқибатида камида 50 киши қурбон бўлганини айтмоқда.

Associated Press ахборот агентлигининг хабар беришича, фалокат оқибатида 38 киши ҳалок бўлган, 23 йўловчи яраланган.

1516164674.jpg

Дастлабки маълумотларга кўра, Дакка – Катманду рейсини амалга ошираётган Bombardier Q400 самолёти қўниш вақтида учиш-қўниш йўлагига туша олмаган ва аэропорт ёнидаги футбол майдонига қулаб ёниб кетган.

"The Kathmandu Post" газетасининг ёзишича, самолётда 67 йўловчи ва 4 экипаж аъзоси бўлган. 25 йўловчи жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган.

Аэропорт маъмурияти самолёт ҳалокатига техник нуқсон сабаб бўлганини айтмоқда.

ЎзА
6 979