ЎзА Ўзбек

11.06.2019 10:39 Чоп этиш версияси

ОАВ: Ким Чен Иннинг акаси АҚШ Марказий разведка бошқармасига маълумот етказиб турган

ОАВ: Ким Чен Иннинг акаси АҚШ Марказий разведка бошқармасига маълумот етказиб турган

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Иннинг 2017 йил Малайзия аэропортида ўлдирилган ўгай акаси Ким Чен Нам АҚШ Марказий разведка бошқармасига (МРБ) маълумот етказиб турган. 

Бу ҳақда “Wall Street Journal” ўз манбасига асосланиб ёзади. 

“Америка Марказий разведка бошқармасининг жаноб Ким билан алоқаси бўлган”, дейилган манбадан келтирилган иқтибосда. 

Нашр маълумотларига кўра, 2017 йилда Ким Чен Нам МРБ вакиллари билан учрашиш мақсадида Малайзияга келади. Шунингдек, Ким бир неча кунни Лангкави курорт оролида ўтказиб, у ерда келиб чиқиши корейс-америкалик бўлган шахс билан учрашади. Ушбу учрашув ҳақида полиция Ким Чен Намни ўлдиришда айбланган аёл судида маълум қилган бўлган. 

АҚШнинг қатор собиқ амалдорлари ҳам “Хитой анклави Макаода яшаган жаноб Ким бошқа мамлакатлар, айниқса ХХР хавфсизлик хизмати билан алоқада бўлганлиги эҳтимоли борлигини” билдирган. 

Маълумот ўрнида, Ким Чен Нам 2017 йил 13 февралда Куала-Лумпур аэропортида вафот этган. Полиция марҳум терисида кимёвий қурол бўйича халқаро конвенция билан тақиқланган асабни фалажловчи VX моддаси изларини аниқлаган.

ЎзА
3 775