Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

11.04.2018 13:48 Чоп этиш версияси

ОАВ: Хитой божхонаси юзлаб тонна юкни АҚШга қайтариб юборишни талаб қилди

ОАВ: Хитой божхонаси юзлаб тонна юкни АҚШга қайтариб юборишни талаб қилди Хитойнинг Ханчжоу шаҳри божхонаси мамлакатга АҚШдан кириб келаётган 469 тонна юкни тўхтатиб қолди, деб ёзади РИА Новости
Синьхуа агентлиги тарқатган хабарга асосланиб.


Маълум бўлишича, АҚШдан импорт қилинган 460 тонналик юк чиқиндилардан иборат бўлиб, қайта ишлаш мақсадида Хитойга олиб келинаётган бўлган. Божхона хизматчилари юкни текширганда, қоғоз чиқиндилари орасида мамлакатга олиб келиш тақиқланган қаттиқ турдаги чиқиндиларни ҳам топган.

Хитойда атроф-муҳит ифлосланишини олдини олиш мақсадида қаттиқ чиқиндиларнинг 24 турини импорт қилиш тақиқланади. Шу важ билан Хитой божхонаси юкни олиб келган компаниядан 460 тонна чиқиндини Қўшма Штатларга тез фурсатда қайтариб юборишни талаб қилмоқда.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
5 256