ЎзА Ўзбек

07.09.2018 11:18 Чоп этиш версияси

ОАВ: АҚШ мудофаа вазири Афғонистонга эълон қилинмаган ташриф билан борди

ОАВ: АҚШ мудофаа вазири Афғонистонга эълон қилинмаган ташриф билан борди
ТАССнинг “Reuters”га асосланиб хабар беришича, бугун Афғонистон пойтахтига Пентагон раҳбари Жеймс Меттис ва АҚШ Қуролли кучлари штаб бошлиқларининг бирлашган қўмитаси раиси, генерал Жозеф Данфорд эълон қилинмаган ташриф билан келган. 

ОАВ маълумотларига кўра, ташриф доирасида Американинг юқори даражадаги ҳарбий амалдорлари АҚШ ва НАТОнинг Афғонистондаги қўшинлари янги қўмондони, генерал-лейтенант Остин Скотт Миллер билан учрашиб, “Толибон” радикал ҳаракати жангарилари билан тинчлик сулҳига эришиш истиқболларини муҳокама этади.

Хабарда эслатилишича, Остин Скотт Миллер янги вазифага жорий йилнинг 2 сентябридан киришган. 

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
4 357