ЎзА Ўзбек

10.06.2019 11:02 Чоп этиш версияси

Молдова хавотир ичида. Суд янги ҳукуматни тан олмади

Молдова хавотир ичида. Суд янги ҳукуматни тан олмади

Молдова пойтахти Кишинёв кўчалари нотинч, мамлакат ички ишлар вазирлиги биноси олдида чодирлар тутилган, басаранжомлик бошланмоқда, дейилади “Россия 24” телеканали хабарида. 

Қайд этилишича, Молдова парламенти вакиллари олигарх Владимир Плахотнюк бошчилигидаги демократик партия назорати остидаги суд ҳокимиятни эгаллашга ҳаракат қилаётганини маълум қилган. 

Сиёсатчилар фуқароларни иғвога учмасликликка ва ҳокимиятни куч билан олишга қарор қилган демократларга қарши чиқишга чақирмоқда. 

Хабарда эслатилишича, 8 июнь куни Молдова социалистлар партияси ва ACUM Европа блоки янги ҳукуматни шакллантирган бўлган. Аммо, янги ҳукумат мамлакат конституцион суди томонидан тан олинмади. Бунга жавобан Парламент суд қарори демократларнинг ҳокимиятни ўзларида қолдиришга уринишини эканлигини маълум қилди. Шу билан бирга Молдова Президенти Игорь Додон конституцион суднинг уни четлатиш ҳақидаги қарорини “ҳокимиятни тортиб олишдаги ноилож қадам” деб атаган. 

ЎзА
1 825