ЎзА Ўзбек

17.09.2018 12:49 Чоп этиш версияси

Мисрда қадимий ҳайкал топилди

Мисрда қадимий ҳайкал топилди

Миср жанубида жойлашган Асван шаҳри ҳудудида археологлар одам бошли ва танаси шерникига ўхшаб ишланган ҳайкал топилган. Бу ҳақда "Washington Post" нашри хабар бермоқда.

Мамлакат Антик давр топилмалари вазирлиги маълумотига кўра, ҳайкал Ком Омбо ибодатхонаси атрофида, бинони ерости сувларидан муҳофаза қилиш юзасидан олиб борилаётган қазишма ишлари давомида топилган.

Тадқиқотчилар ҳайкал Птолемей даврига мансублигини тахмин қилмоқда.

Ҳукумат вакиллари ушбу қадимий топилма ҳудудда туризмни ривожлантиришга оз бўлса-да туртки беришига умид боғлаган.

Зуҳра Мирзабоева, ЎзА
9 864