Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.08.2018 10:44 Чоп этиш версияси

Мексикада ҳалокатга учраган самолёт бортида камида 65 нафар АҚШ фуқаролари бўлган

Мексикада ҳалокатга учраган самолёт бортида камида 65 нафар АҚШ фуқаролари бўлган
Мексикада ҳалокатга учраган самолёт бортида камида 65 нафар АҚШ фуқаролари бўлган. Бу ҳақида АҚШ давлат департаменти вакилига асосланиб, РИА Новости хабар бермоқда. 

Ҳозирда дипломатлар Мексика ҳукумати билан алоқада бўлиб турибди, жабрланганларга зарур консуллик ёрдами кўрсатилмоқда.

 Сешанба куни Дурангодан Мехикога учган Embraer 190 самолёти бортида 99 нафар йўловчи ва 4 нафар экипаж аъзоси бўлган. Самолёт зарур баландликка кўтарила олмай учиш қўниш йўлига қайтган, бироқ йўлдан четга чиқиб кетган ва ёнғин юзага келган. Бахтли тасодиф сабабли қурбонлар бўлмади. Жароҳатланганлар шифохонага ётқизилди. Уларнинг аксариятининг аҳволи яхши.

Н. Тошпўлатова, ЎзА
3 373