ЎзА Ўзбек

15.05.2019 11:38 Чоп этиш версияси

Мексика пойтахтида экологик хавф ҳолати эълон қилинди

Мексика пойтахтида экологик хавф ҳолати эълон қилинди

“Мексика пойтахтида ҳаводаги хавфли зарраларнинг кўпайиши натижасида фавқулодда экологик хавф ҳолати эълон қилинди”, дейилади шаҳар ҳукумати баёнотида. Мехико шаҳри атроф-муҳит комиссияси хулосасида ҳавонинг кучли ифлосланишига давомли иссиқ ва қурғоқчилик туфайли содир бўлган ўрмон ёнғинлари сабаб қилиб кўрсатилган.

Ҳукумат ҳаво ҳолатини ҳисобга олиб аҳолидан очиқ ҳавода спорт билан шуғулланмасликни, имкони борича ёпиқ бинода бўлишни сўраб мурожаат қилган, дейилади РИА Новости хабарида.

ЎзА
1 834