ЎзА Ўзбек

11.06.2019 09:41 Чоп этиш версияси

Мамлакатдаги энг кекса маҳбус авф этилди

Мамлакатдаги энг кекса маҳбус авф этилди

Нигерияда мамлакатдаги энг кекса маҳбус, ўлим жазосига ҳукм қилинган 100 ёшли Селестин Эгбунуч авф этилди, дейилади ВВС Africa хабарида. Қотилликни ташкил қилишда айбланиб ҳибсга олинганидан сўнг 18 йил қамоқда бўлган Эгбунучни қизи ва халқаро коррупцияга қарши кураш жамияти, нодавлат ташкилотлари вакиллари кутиб олган.

Ҳозирда шифохонага жойлаштирилган собиқ маҳбус қанд касаллиги ва кўриш қобилияти сустлашишидан азият чекаётгани айтилган.

ЎзА
4 339