ЎзА Ўзбек

11.06.2019 16:10 Чоп этиш версияси

Ким Чен Иннинг ўлдирилган акаси жосус эди...ми?

Ким Чен Иннинг ўлдирилган акаси жосус эди...ми?


Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг биродари Ким Чен Нам Марказий разведка бошқармаси (МРБ)нинг информатори бўлиши мумкин. Бу ҳақда манбаларга таянган ҳолда “The Wall Street Journal” газетаси ёзди. 

Нашрнинг маълум қилишича, Ким Чен Иннинг акаси бир неча бор МРБ агентлари билан учрашган ва Малайзияда 2017 йилнинг февралида ўлимидан аввал ҳам разведка вакиллари билан учрашувга кетаётган эди.

Шу билан бирга, АҚШ ҳукуматидаги манбанинг айтишича, узоқ муддат мамлакатдан ташқарида яшаган Ким Чен Нам бирон-бир қимматли маълумот олиш имкони бўлган КХДРда таъсирга эга эмас эди. Нашр суҳбатдошлари, Нам бошқа мамлакатларининг, жумладан Хитойнинг махсус хизматлари билан ҳамкорлик қилган бўлишини назардан қочирмаган. Аммо бу маълумотни тасдиқлаш бирор бир ОАВга насиб қилмади.

Ким Чен Нам 2017 йилнинг февралида Куала-Лумпур аэропортида ўлдирилган эди. Унинг юзига тез таъсир қиладиган асаб толиқтирувчи модда билан тўйинтирилган рўмолча отишган. Бу қотиллик учун икки аёл ҳукм қилинди. Уларнинг адвокатларининг баёнот беришича, ҳар икки қотил реалити-шоу ёки ҳазилда иштирок этаётганини ҳис қилишиб, алданишган. Ҳозир улар озодликка чиққан.

Ким Чен Нам Шимолий Корея собиқ раҳбари Ким Чен Ирнинг катта ўғлидир ва узоқ йиллар давомида унинг меросхўри саналарди, бироқ таъқибга учради ва хорижга чиқиб кетди. Отасининг ўлимидан кейин мамлакатни унинг укаси Ким Чен Ин бошқара бошлади. Нам Пхеньян сиёсатини танқид қиларди. Жанубий Корея разведкасининг маълумотига кўра, унинг ўлими ортида КХДР махсус хизматлари турган бўлиши мумкин. АҚШ ҳам Пхеньянни Ким Чен Намни заҳарлашда айблади ва Шимолий Кореяга нисбатан янги санкциялар жорий қилди.

ЎзА
1 199