ЎзА Ўзбек

06.09.2018 11:29 Чоп этиш версияси

Ким Чен Ин АҚШ ҳукуматига нома йўллади

Ким Чен Ин АҚШ ҳукуматига нома йўллади

Кеча хорижий ОАВ хабар берганидек, Шимолий Корея етакчиси Жанубий Корея президентининг махсус элчиси билан учрашди. Пхеньянда бўлиб ўтган мулоқотда Ким Чен Инга Мун Чже Иннинг мактуби топширилган.

Рёнхап” агентлигининг ёзишича, ўз навбатида, КХДР етакчиси ҳам Жанубий Корея президентининг махсус элчисига нома топшириб, уни Қўшма Штатлар ҳукуматига етказишни сўраган.

Шунингдек, учрашув якунидан сўнг Ким Чен Ин АҚШ ҳукуматининг Корея ярим оролини ядро-қуролсизлантириш жараёнида илдамлик йўқ, деган фикрига қўшилмаслигини билдирган. Унинг сўзларига кўра, Пхунгерининг демонтаж қилиниши мамлакатнинг ядро-синов ўтказиш салоҳиятини йўқ қилган, айни қадамни эса халқаро ҳамжамият муносиб баҳоламаяпти. Аммо, шундай бўлса ҳам КХДР раҳбари Трампнинг президентлик муддати тугагунга қадар ярим оролда вазият барқарорлашуви ва АҚШ билан муносабатлар яхшиланишидан умидвор.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 12 июнда Сингапурда ўтказилган АҚШ ва КХДР саммитида Дональд Трамп ва Ким Чен учрашган эди. Икки давлат раҳбарлари ўзаро мулоқотда Корея ярим оролида тинчликни барқарор таъминлаш ва КХДРни мутлақо ядро-қуролсизлантириш, Шимолий Корея ва Америка муносабатларини яхшилаш масалаларини муҳокама қилган.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
7 001