Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

20.04.2018 14:38 Чоп этиш версияси

Хитойда қонунбузар пиёдалар учун ажойиб жазо усули ўйлаб топилди

Хитойда қонунбузар пиёдалар учун ажойиб жазо усули ўйлаб топилди
Светофорнинг тақиқловчи белгисида ўтаётган йўловчиларга махсус қурилма сув сепиб юборади, деб хабар беради “scmp.com”.

Буни илк бор Хитойнинг Хубэй провинциясидаги Дайе шаҳарчасида синовдан ўтказишди. Шаҳарнинг бир неча кўчаларига тартибни бузувчиларни қайд этадиган қурилма – датчикларни ўрнатишди. Агарда йўловчи светофорнинг қизил чироғида ўтса, тизим ҳаракатланиб сув сепади ва «Илтимос, йўлни кесиб ўтманг, ҳозир бу хатарли!» дея ўзидан овоз чиқариб, огоҳлантиради.

Ушбу тизимни ривожлантириш 1,3 миллион юаньга баҳоланмоқда, бу тахминан 207 минг АҚШ доллари демакдир. Агар тажриба муваффақиятли деб топилса, бундай қурилма бошқа шаҳарларга ҳам ўрнатилиши кўзда тутилган.

03.jpg

Бундан ташқари, мамлакатнинг жанубидаги Шэньчжэн шаҳрида эса, камераларга қоида бузар пиёдаларни суръатга олувчи махсус тармоқ ўрнатилди. Камера қоида бузаётган пиёдаларни суратга олади ва маълумотни махсус портал тизимига юборади. Йўл четида махсус экранларда олинган суратлар йирик планда кўрсатиб турилади. Қоидани бузган пиёдаларга тегишли равишда жарима белгиланиб, уларга бу ҳақидаги маълумот ижтимоий тармоқ орқали юборилади. 

Умида Қурбонова тайёрлади.

5 744