ЎзА Ўзбек

08.09.2018 10:01 Чоп этиш версияси

Хитойда 5,9 магнитудали зилзила содир бўлди

Хитойда 5,9 магнитудали зилзила содир бўлди

Бугун маҳаллий вақт билан 10:31 да Хитойнинг жануби-ғарбий қисмидаги Юньнань провинциясида кучли ер силкиниши кузатилди. Хитой сейсмология маркази маълумотларига кўра, 5,9 магнитудали зилзила ўчоғи 11 километр чуқурликда жойлашган бўлган.

"РИА Новости"нинг ёзишича, ҳозирча вайронагарчиликлар ва жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 сентябрида Япониянинг Хоккайдо оролида ўтган 20 йил ичидаги энг кучли зилзила содир бўлди. Маҳаллий вақт билан 3:00 атрофида бошланган 6,7 магнитудали ер силкиниши вақтида бинолар жойидан силжиб кетган, кўплаб иморатлар вайрон бўлган. Хорижий ОАВнинг сўнгги хабарларига кўра, табиий офатда ҳалок бўлганлар 21 нафарни ташкил этмоқда. 


Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
3 520