ЎзА Ўзбек

02.07.2018 13:02 Чоп этиш версияси

Хитой Жаҳон савдо ташкилотини ҳимоя қилишга тайёр

Хитой Жаҳон савдо ташкилотини ҳимоя қилишга тайёр
Хитой ЖСТ тамойилларини қатъий қўллаб-қувватлайди.

Хитой Халқ Республикаси тижорат вазири Чжун Шаннинг шу мазмундаги баёноти “Жэньминьжибао“ газетасида чоп этилди.

Баёнотда қайд этилишича, Хитой очиқ турдаги жаҳон иқтисодиётини ташкил этишга кўмак беради, ЖСТ тамойилларини ҳимоя қилади, кўп томонли савдо механизмини қўллаб-қувватлайди, минтақавий иқтисодий интеграцияни илгари суради, эркин савдо ҳудудини яратишга ҳисса қўшади, протекционизмнинг турли шаклларига қарши курашади. Ва бундан кейин ҳам мамлакат кўп томонли савдо механизми (ЖСТ назарда тутилмоқда)нинг фаол аъзоси бўлиб қолади. 

Эслатиб ўтамиз, ХХР тижорат вазирининг мазкур баёноти мамлакат ва АҚШ ўртасида давом этаётган савдо зиддияти фонида эълон қилинди. Аввалроқ эса, ОАВ Дональд Трамп маъмурияти Вашингтонга ЖСТ талабларини четлаб ўтишга рухсат берувчи қонун лойиҳасини конрессга тақдим этишга шайланаётгани ҳақида хабарлар тарқатган эди.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
7 704