Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

08.06.2018 16:07 Чоп этиш версияси

Хитой ва Қозоғистон инвестиция жамғармасига асос солди

Хитой ва Қозоғистон инвестиция жамғармасига асос солди
Қозоғистон давлат раҳбари Нурсултон Назарбоевнинг Хитой Халқ Республикасига расмий ташрифи доирасида “Eurasian Nurly (Bright) Investment Fund” (Евросиё Нурли Инвестиция Жамғармаси) ни ташкил этиш бўйича битим имзоланди.

Бу ҳақда “Казинформ” хабар беради.

Битимга Қозоғистон томонидан “ “Байтерек” миллий бошқарув холдинг” акциядорлик жамияти бошқарув раиси Айдар Арифханов ва Хитой томонидан “CITIC Eurasian Capital Limited” Бош директори Сунь Ян ҳамда Хитой-Евросиё иқтисодий ҳамкорлик жамғармаси президенти Линь Ган имзо чеккан. 

Қайд этилишича, “Евросиё Нурли Инвестиция Жамғармаси” Хитойнинг “CITIC Group”, “China Eurasian Economic Cooperation Fund”, “Asia Investment Finance Group Limited” каби йирик ва хусусий инвесторларини Қозоғистонга жалб қилиш имконини бериб, унинг режалаштирилаётган жамғармаси 500 миллион АҚШ доллари атрофида бўлади. Шунингдек, янги жамғарманинг асосий инвестициялари Қозоғистон иқтисодиётининг турли тармоқлари бўйича лойиҳаларни амалга оширишга, хусусан, инфраструктурани ривожлантириш, табиий захираларни қайта ишлаш, логистика, ахборот технологиялари ва агросаноат мажмуаларига йўналтирилади. 

Хабарда эслатилишича, 2017 йилнинг 7 июнь санасида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Остонада ўтказилган саммити доирасида инвестиция фондини ташкил этиш борасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган бўлган.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
3 306