Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

22.06.2018 10:56 Чоп этиш версияси

Хитой трассаларида “ақлли” автомобиллар расман синовдан ўтказилди

Хитойнинг “Baidu" корпорацияси юқори тезликка мўлжалланган янги трассада бошқарувчисиз автомобилларини синовдан ўтказди, деб хабар беради Синьхуа агентлиги.

Аниқлик киритилишича “Baidu" ҳайдовчисиз бошқариладиган автомобилларини очиқ йўлларда синовдан ўтказиш учун март ойида ҳукуматдан рухсат олган бўлган. Компания маълумотига кўра, синов натижалари ишлаб чиқарувчиларга янги тоифадаги автоуловларнинг атроф-муҳитни сезиш ва ўз-ўзини бошқариш бўйича кўрсаткичларини аниқлашга ёрдам беради. 

Яқин вақтгача Хитой трассаларида “ақлли” автомобилларни синовдан ўтказиш ноқонуний ҳисобланар эди. Ҳатто Пекин йўл поцицияси 2017 йилнинг июлида шаҳар йўлларида “Baidu" нинг ҳайдовчисиз бошқариладиган автомобиллари синовдан ўтказилгани ҳақидаги ОАВ хабарларига асосланиб, суриштирув ишларини бошлаган бўлган.

"McKinsey & Company" консалтинг компанияси прогнозига кўра Хитой яқин келажакда сунъий интелектли автомобилларнинг йирик бозорига айланади. Ва бу бозор 2030 йилдан бошлаб мамлакатга ҳар йили 500 миллиард долларлик даромад олиб келиши мумкин. 

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
3 807