ЎзА Ўзбек

12.06.2019 09:02 Чоп этиш версияси

Хитой АҚШга қатъий ва кескин жавоб қайтаради

Хитой АҚШга қатъий ва кескин жавоб қайтаради

АҚШ савдо бўйича муносабатлар таранглиги сиёсатида давом этгудек бўлса, Хитой бунга қатъий ва кескин жавоб қайтаради.

Хитой ташқи ишлар вазирлиги Президент Дональд Трамп “Катта йигирматалик” саммитида АҚШ ва Хитой томони муросага келолмаса, бу мамлакат маҳсулотларига бож миқдорини кескин кўтаришини айтганидан сўнг шундай баёнот берди.

Reuters хабарига кўра, Трамп Осакада Си Цзиньпин билан учрашиши ҳақида бир неча бор таъкидлаган, лекин Хитой томони бу учрашувни тасдиқламаган.

ЎзА
3 297