ЎзА Ўзбек

09.10.2019 Чоп этиш версияси

Хитой АҚШ санкцияларига норозилик билдирмоқда

Хитой АҚШ санкцияларига норозилик билдирмоқда

Хитой ҳукумати мамлакатдаги 28 компанияга АҚШ томонидан санкция жорий қилинганига норозилик билдирди.

Ташқи ишлар маҳкамаси расмий вакили Гэн Шуан ўз баёнотида, “АҚШ Хитойнинг мухтор туманидаги инсон ҳуқуқлари бўйича маълумот баҳонасида компанияларга санкция қўллади”, деб таъкидлаган.

“Бу ҳаракат халқаро ҳуқуқ меъёрларига зид ва Хитойнинг ички ишига аралашувдир. Бунга қатъий норозилик билдирамиз”, дейилади “Риа Новости”нинг баёнотдан олган иқтибосида.

2 344
ЎзА