Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10.05.2018 12:30 Чоп этиш версияси

Кенияда йирик тўғон ўпирилиб кетди

Кенияда йирик тўғон ўпирилиб кетди “Daily Nation” нашри тарқатган хабарга кўра, мамлакатдаги “Патель” тўғони ўпирилиб кетиб, камида 20 киши ҳалок бўлган, 300 дан зиёд аҳоли ўз уй-жойларидан айрилган. Шифохоналарга жўнатилганлар сони эса 40 га яқин.


Ҳалокат содир бўлган Накуру округи маъмуриятнинг қайд этишича, ҳодиса келтириб чиқарган талофат даражаси аниқланмоқда. Кучли ёмғирлар давом этаётгани туфайли юзага келиши мумкин бўлган янги сув тошқинидан аҳоли огоҳлантирилган.

Ҳозирда ҳодиса жойида қутқарув-қидирув ишлари олиб борилмоқда.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
5 690