ЎзА Ўзбек

13.02.2018 17:17 Чоп этиш версияси

ИШИДдан озод этилган Ироқни қайта тиклаш бўйича халқаро конференция ўзи ишини бошлаши кутилмоқда

ИШИДдан озод этилган Ироқни қайта тиклаш бўйича халқаро конференция ўзи ишини бошлаши кутилмоқда Кувайтда 14 февраль куни ИШИД террорчиларидан озод этилгани муносабати билан Ироқни қайта тиклаш бўйича халқаро конференция очилади. Бу ҳақда Анадолу ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Халқаро анжуманда 70 дан ортиқ донор мамлакатлар ва халқаро ташкилотларнинг юқори мартабали вакиллари иштирок этади.

Ироқ Бош вазири Ҳайдар ал-Ибоди 2017 йил 10 июлида Мосул шаҳрини ИШИД жангариларидан озод этиш бўйича амалиётнинг муваффақиятли якунланганини эълон қилганди. Шундан сўнг Кувайт амири шайх Сабоҳ ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ Ироқни қайта тиклаш бўйича халқаро конференцияни ўз мамлакатида ташкил этишга тайёр эканини маълум қилди.

Шунинг муносабати билан ташкил этилаётган биринчи конференция ишида халқаро гуманитар, нодавлат-нотижорат ва хусусий сектор вакиллари билан бир қаторда БМТ Бош котиби, Жаҳон банки раҳбари, Кувайт амири, шунингдек Ироқ ва Кувайт мамлакати бош вазирлари иштирок этиши кутилмоқда.

Сиёсатчиларнинг фикрича, Ироқни қайта тиклаш учун 88 миллиард доллар талаб этилади. Мамлакатнинг табиий бойликларга бойлиги, хусусан, йирик нефт конларига бой саналган Киркук ҳудунинг ироқ ҳукумати назорати остида экани мамлакатни тиклаш бўйича кутилган натижаларга эришиш имконини бериши мумкин.


11 225