ЎзА Ўзбек

16.05.2019 14:28 Чоп этиш версияси

Иш ташлашлар туфайли Бельгия ҳаво ҳудуди ёпилди

Иш ташлашлар туфайли Бельгия ҳаво ҳудуди ёпилди

Бельгия авиадиспетчерлари меҳнат шароитларини яхшилаш ва маошларни ошириш талаби билан кеча, 15 май куни иш ташлаш эълон қилган. Шу сабабли бугун мамлакат ҳаво ҳудуди маҳаллий вақт билан 9:30 дан 13:00 гача ёпилган. 

Бу ҳақда ОАВга маълум қилган Брюссель халқаро аэропорти вакилига кўра, айни вақтда интервалда авиадиспетчерлар иш ташлаши давом этмоқда. 

Шунинг важидан аэропортда 40 та авиарейс бекор қилинган.

ЎзА
997