ЎзА Ўзбек

10.06.2019 11:59 Чоп этиш версияси

Ироқ шимолида кучли портлаш содир бўлди

Ироқ шимолида кучли портлаш содир бўлди

Ироқ шимолида кучли портлаш содир бўлди. Бу ҳақда мазкур мамлакат ички ишлар вазирлиги маълумотига таяниб, “Anadolu Ajansi” хабар беради. 

Киркук вилоятининг Ҳовижа туманидаги мазкур портлаш оқибатида икки киши ҳалок бўлган, уч киши жароҳатланган.

“Жангарилар федерал полиция патрул хизмати яқинлашганида масофадан бошқарилувчи минани портлатган”. 

Ҳодиса махсус хизмат ходимлари томонидан ўрганилмоқда.

ЎзА
2 648