Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10.05.2018 14:35 Чоп этиш версияси

Интерпол қидирувида бўлган қозоғистонлик фирибгар қўлга тушди

Интерпол қидирувида бўлган қозоғистонлик фирибгар қўлга тушди Қозоғистон Республикаси фуқароси Жомарт Ертаев Интерпол сўрови билан Москвада қўлга олинди.

ҚР ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати берган маълумотга асосланиб, бу ҳақда “Казинформ” хабар беради.

Маълум бўлишича, Жомарт Ертаев катта миқдордаги фирибгарлик ишлари учун шу вақтгача халқаро қидирувда бўлган. У "Bank RBK" акциядорлик жамияти директорлар кенгаши раиси маслаҳатчиси сифатида 80 миллион долларлик банк кредитларини лоббилаштириб, қарз маблағларини қайтармаслик тадбирларини амалга оширган.

Хабарда қайд этилишича, ҳозирда Жомарт Ертаевни Қозоғистонга экстрадиция қилиш масаласи ҳал қилинмоқда экан.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
4 684