ЎзА Ўзбек

06.06.2018 17:00 Чоп этиш версияси

"Инстаграм" хронометражи 1 соатгача бўлган видеоёзувларни жойлаштиришга рухсат бериши мумкин

"Инстаграм" хронометражи 1 соатгача бўлган видеоёзувларни жойлаштиришга рухсат бериши мумкин
"Wall-street journal" газетасининг электрон версиясида маълум қилинишича, яқинда "Инстаграм" сервиси ўз фойдаланувчилари учун давомийлиги 1 соатгача бўлган видеороликларни тармоққа жойлаштиришга рухсат бериши мумкин.

Газета ўз манбаларига таяниб, "Инстеграм"нинг эгаси бўлган "Фейсбук" ижтимоий тармоғи раҳбарияти шундай имкониятни кўриб чиқаётганини маълум қилди.

Айни пайтда "Инстаграм"га узоғи билан 1 дақиқалик ролик жойлаштириш мумкин.

"Уолл-стрит жорнэл"нинг ёзишича, бу янгилик фақат Instagram Stories функцияси билан қўллаб-қувватланувчи вертикал форматда суратга олинган роликларга тааллуқли бўлади.

"Инстаграм" сервиси 2010 йилда ишга туширилган бўлиб, дастлаб фақат Apple компанияси ускуналарига мўлжалланган эди. 2012 йилдан Android платформасида ҳам ундан фойдаланиш имконияти пайдо бўлди. Ўшанда "Фейсбук" фурсатни бой бермай, 1 миллиард АҚШ долларига "Инстаграм"ни сотиб олди.

Айни пайтда сервис фойдаланувчилари сони 800 миллиондан ошади.

Музайяна Машрабхон
4 344