ЎзА Ўзбек

06.03.2018 20:39 Чоп этиш версияси

Иккинчи жаҳон уруши давридан қолган авиаташувчи топилди

Австралиянинг шимолий шарқий қирғоқларида АҚШлик миллиардер Microsoft таъсисчиларидан бири Пол Алленнинг экспедицияси Иккинчи жаҳон уруши давридан қолган Lexington авиаташувчисига дуч келди. Бу ҳақда Алленнинг матбуот хизмати унинг шахсий сайтида маълум қилган.

Кема Коралл денгизининг тубида, 3 км. чуқурликда, Австралия қирғоқларидан 800 км. узоқликда топилган. Экспедиция раҳбари Роберт Крафтнинг сўзларига қараганда, Lexington Иккинчи жаҳон уруши даврида сув остига чўккан бўлиб, олти ой олдин уни топиш режалаштирилганди.

АҚШнинг National Geographic журнали маълумотларига қараганда дастлаб крейсер кемаси сифатида ишлаши режалаштирилган Lexington 1925 йили сувга туширилган. У 1942 йил 4 май куни 3 та япон авиташувчиларига қарши Коралл денгизида жангга кирган эди. 8 май куни эса кема бир нечта бомбалар зарбидан кейин чўкиб кетган.
National Geographicнинг ёзишича, Аллен – иккинчи жаҳон уруши қатнашчисининг фарзанди бўлиб, у томонидан молиялаштириладиган экспедиция 2015-2017 йилларда бир нечта Америка кемалари бўлаклари, шунингдек, япон императори флотининг линкори ва италиянларнинг крейсерини топган.

11 739