ЎзА Ўзбек

10.06.2019 17:33 Чоп этиш версияси

"Горбунов иши”ни Кремль ўз назоратига олди

"Горбунов иши”ни Кремль ўз назоратига олди

“Горбунов иши” ҳақиқатда шов-шувли, Кремль уни диққат билан кузатмоқда.

“Интерфакс”нинг ёзишича, Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга шу ҳақда маълум қилган. 

Д.Песковнинг аниқлик киритишича, Россия давлат раҳбари маслаҳатчиси Антон Кобяков “Горбунов иши”га оид маълумотларни ўрганиб чиқади ва уни ўз назоратига олади. 

Эслатиб ўтамиз, 7 июнь куни "Медуза" интернет нашри журналисти Иван Горбунов гиёҳванд моддани тайёрлаш ва сақлаш айблови Москва полицияси томонидан қўлга олингани маълум бўлган эди. Журналистнинг ўзи унга қўйилган айбловни рад этган. “Горбунов иши” Россия жамоатчилиги норозилигини ҳам келтириб чиқарган. Айни вақтда Иван Горбунов уй қамоғида сақланмоқда. 

ЎзА
1 588