Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.02.2018 18:30 Чоп этиш версияси

Гонконглик сапёрлар Иккинчи жаҳон уруши вақтида фойдаланилган 450 килограммлик бомбани зарарсизлантиришга муваффақ бўлди

Бу ҳақда South China Morning Post нашри хабар бермоқда. Бомба чоршанба куни Ван Чай туманидаги янги метро линиясининг қурилиш майдончасида аниқланган эди. Мутахассисларнинг қайд этишича, бомба Иккинчи жаҳон уруши вақтида Америкада ишлаб чиқарилган ANM-65 снарядининг фаол қолдиғи бўлган.

Снарядни зарарсизлантириш чоғида 330 метр радиусдаги 4,6 минг аҳоли эвакуация қилинган. Ҳудудда полиция назоратни кучайтириб, барча жамоат транспортлари, корхона ва ресторанлар фаолияти тўхтатилган. Полициянинг хабарига кўра, бомбани пайшанба куни маҳаллий вақт билан соат 10.45 да тўлиқ зарарсизлантиришга эришилган. Айни пайтда ҳудудда жамоат фаолияти тўлиқ тикланган.

Метро қурувчилари ўтган ҳафтада ҳам худди шундай бомбани аниқлашган, соҳа мутахассислари саъй-ҳаракати билан узунлиги 140 сантиметрли снаряд тўлиқ зарарсизлантирилган эди.

ЎзА
11 323