ЎзА Ўзбек

19.04.2018 12:06 Чоп этиш версияси

Гитлер “қочган” сувости кемаси топилди

Гитлер “қочган” сувости кемаси топилди Ютландиянинг Денгиз ҳарбий музейи хизматчилари томонидан Скагеррак бўғозида яқинида, 123 метр чуқурликда немис сувости кемаси “U-3523” топилди. Тарихчиларнинг баъзи тахминларига кўра ушбу сувости кемасида Учинчи рейх қўмондонлиги қочиб кетмоқчи бўлган.

Топилма ҳақида Даниянинг TV2 телеканали хабар берди.

1945 йилнинг 6 майида Британия ҳаво кучлари томонидан чўктирилган деб ҳисобланган U-3523нинг қолдиқлари шу вақтгача топилмаган эди. Шу сабаб “Германия нацистлар бошқаруви мамлакатдан қочиб кетиш мақсадида мазкур сувости кемасидан фойдаланган” деган фараз ҳам бўлган.

Музей директори Герта Норманн Андерсеннинг сўзларига кўра “U-3523” Иккинчи жаҳон уруши вақтида немислар қурган энг замонавий сувости кема ҳисобланган.

“Гитлер қочган” деб эҳтимол қилинган немис сувости кемасини музей хизматчилари сатҳга олиб чиқишни режалаштирмаётган экан. Шунинг учун ҳам “U-3523”да яна қандай топилмалар борлигини билишнинг яқин орада иложи йўқ.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
11 981