Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

08.05.2018 16:07 Чоп этиш версияси

Германияда поездлар тўқнашди: Қурбонлар бор

Германиянинг жанубий қисмида поездлар тўқнашуви содир бўлди. Евроньюснинг хабар беришича, воқеа оқибатда камида икки киши ҳалок бўлган, ўнлаб кишиларнинг жароҳатлангани айтилмоқда.

Германия темир йўллари жамияти - “Deutsche Bahn” нинг маълумотларига қараганда йўловчи поезди юк поездига юқори тезликда бориб урилган.

Ҳалокат, Баварияда, Мюнхенга яқин ҳудудда содир бўлди. Бу вақтда тезюрар поездда йигирма нафардан кўпроқ киши кетаётган эди.

Полиция вакили Майкл Жакобнинг сўзларига кўра, "Аугсбургдан келаётган электр поезди Айнах шаҳри яқинида тўхтаб турган юк поездига бориб урилган"

Ҳалокат сабабларидан бири: йўловчи поездининг темирйўлнинг айни шу қисмида ҳайдовчи томонидан тезликни оширилганлигидир. Машинист ҳодиса сабабли қурбон бўлганлардан биридир.

Н. Тошпўлатова
10 084