ЎзА Ўзбек

07.11.2019 Чоп этиш версияси

Германия Суриянинг тикланишига маблағ ажрата олмайди

Германия Суриянинг тикланишига маблағ ажрата олмайди

Германия, ҳозирча, Суриядаги тикланиш ишларида иштирок этиши учун зарурий шарт ва сабабларни кўрмаяпти, деди Бундестагда мамлакат ташқи ишлар вазири Хайко Маас.

“Россия бизни Суриядаги тикланиш ишларида қатнашишга ундамоқда, биз Франция ва Буюк Британия билан маслаҳат қилиб, сиёсий жараёнлар натижа берсагина у ердаги иштирокимиз мақсадга мувофиқ бўлади, деган қарорга келдик”, деди у.

Унинг фикрича, Германия Остона форматидаги давлатлар билан олий даражадаги учрашувлар ўтказиши мумкин, лекин, “ҳозирча Суриянинг тикланишига маблағ ажрата олмайди”.

1 637
ЎзА