Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

22.04.2018 22:54 Чоп этиш версияси

Германия: Қочқин мақоми қанча туради?

Германия: Қочқин мақоми қанча туради? Германияда миграция ва қочқинлар федерал идораси (BAMF) атрофида можаро юзага келмоқда. Давлат органининг ходими, аризалари қондирилмаган шахсларга қочқин мақомини ноқонуний тақдим этишда гумон қилинмоқда.

Гап Идоранинг Бремен шаҳридаги бўлинмаси ҳақида боряпти. Терговчиларнинг таъкидлашича, 1200 нафардан ортиқ муҳожирларга Германияда қолиш ҳуқуқи нотўғри тақдим этилган. Уларнинг аксарияти Езидлардир, дейилади, Еuronews хабарида.

Прокуратура шунингдек, учта адвокат, таржимон ва эҳтимолий воситачига нисбатан текширишлар бошланганини эълон қилган.

2015 йилнинг ўрталаридан буён Яқин Шарқдан бир миллиондан ортиқ муҳожирлар Германияга келган. Интеграция ва хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар сабабли Меркелнинг миграция сиёсатига қарши чиқиб келаётган "Германия учун муқобил" партиясининг халқ орасида обрўси кўтарилди ва Бундестагда депутатлик ўрнини олишга муваффақ бўлди.

Миграция хизмати ва адвокатлик идоралари ҳозирда тинтув қилинмоқда. Миграция ва қочқинлар федерал идораси эса бу борада ҳали изоҳ берганича йўқ.

Нозима Тошпўлатова тайёрлади.

ЎзА
2 975