ЎзА Ўзбек

07.11.2019 Чоп этиш версияси

Германия аэропортлари ходимлари иш ташлашда давом этмоқда

Германия аэропортлари ходимлари иш ташлашда давом этмоқда
Германиянинг “Lufthansa” авиакомпанияси учувчи ва борт кузатувчиларининг иш ташлашлари сабабли 1300 га яқин рейсни бекор қилди.

Бугун, 7 ноябрь куни бошланган иш ташлаш намойишлари эртага ҳам давом этиши кутилмоқда.

8 ноябрь куни “Lufthansa”нинг Франкфурт-Майн аэропорти яқинидаги бош қароргоҳида борт кузатувчиларнинг оммавий намойиши бўлиб ўтиши режалаштирилган. Экипаж аъзолари маошлар оширилиши ва меҳнат шароитлари яхшиланишини талаб қилмоқда.

“Lufthansa” раҳбарияти ходимларининг норозиликларини юридик жиҳатдан тақиқлашга ҳаракат қилди. Бироқ, меҳнат баҳслари бўйича суд чоршанба куни авиакомпания даъвосини рад этган.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг октябрь ойида “Lufthansa” авиакомпанияси тармоғидаги тўртта авиакомпания, жумладан, “Eurowings” ва “Germanwings” ходимлари томонидан иш ташлаш намойишлари ўтказилган эди.

Ўшанда Берлин, Мюнхен, Франкфурт ва Дюссельдорф аэропортларида рейслар бекор қилинган эди.


1 802
ЎзА