ЎзА Ўзбек

15.04.2019 17:42 Чоп этиш версияси

Галактикамиз яқинида янги сайёра кашф қилинди

Галактикамиз яқинида янги сайёра кашф қилинди

Қуёш галактикасига қўшни бўлган Центавр Проксимаси юлдузи атрофида янги сайёра аниқланди.

У оптик телескопда кўриш мумкин бўлган илк экзосайёра сифатида тарихга кириши мумкин , дейилади “Вести.Наука” хабарида.

Қайд этилишича, Центавр Проксимаси – бу Қуёшга энг яқин юлдуз бўлиб, ўртадаги масофа 4 ёруғлик йилига тенг. 2016 йилда мазкур ёритқич атрофида Проксима b сайёраси аниқлангани ҳақидаги хабар дунё бўйлаб тарқалган эди. Янги тадқиқотларга кўра, ушбу сайёра ёлғиз эмас, унинг шериги бор. 

Айни маълумот коинот тадқиқотларига бағишланган халқаро конференцияда Турин астрофизика обсерваторияси, Крит университети олимлари Марио Дамассо ва Фабио Дель Сордо томонидан тақдим этилган. 

Фаразларга кўра, янги экзосайёра Ер массасидан 6 марта оғир. Ўз ёритқичидан Ер ва Қуёш орасидаги масофага нисбатан 1,5 баравар узоқ жойлашган. Юлдуз атрофини 1 минг 900 Ер кунида айланиб чиқади. Центавр Проксимаси сўнаётган юлдуз эканлиги ҳисобга олинса, ушбу сайёра ҳаёт учун жуда совуқ бўлиши мумкин. 

ЎзА
2 908