ЎзА Ўзбек

05.09.2018 12:26 Чоп этиш версияси

Ўқувчиларнинг уяли алоқа воситаларидан фойдаланишлари тақиқланди

Ўқувчиларнинг уяли алоқа воситаларидан фойдаланишлари тақиқланди

"Франция ҳукумати таълим муассасаларида ўқувчиларнинг бошқарув тизимини яхшилаш, турли ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида янги ўқув йилидан бошлаб бошланғич ва ўрта таълим босқичида ўқувчиларнинг уяли алоқа воситаларидан фойдаланишларини тақиқлади", дейилади Sky News сайтида.

Аммо имконияти чекланган ўқувчилар, шунингдек, фавқулодда вазиятларда истисно тариқасида таълим муассасасида қўл телефонларидан фойдаланишга рухсат берилди.

Ўтказилган сўров натижаларига кўра, айрим ота-оналар бу қарорни ёқлашмаган. Француз жамияти аъзолари бунга ўз фарзандлари хавфсизлиги ва уларни назорат қилиш имкониятидан маҳрум бўлиш сифатида баҳо берган. Бироқ аксар ота-оналар ҳукумат қарорини қўллаб-қувватлаган.

Таълим вазири Жан Мишель Бланкенинг фикрича, янги тартиб ўқувчилар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, дарс жараёнлари самарадорлигини ошириш ҳамда ўқувчилар ўртасида дўстона муносабатларни яхшилашга қаратилган.

Зуҳра Мирзабоева, ЎзА
4 527