Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

12.01.2018 07:56 Чоп этиш версияси

Факт: аёллар аслида заифа эмас

“The Daily Telegraph" газетаси хабарига кўра Жанубий Дания университети олимлари аёллар ҳаёт учун хавфли вазиятларда эркакларга қараганда чидамлироқ деган хулосага келди. 

Тадқиқотчилар тарихий маълумотларга асосланиб, эркаклар ва аёлларнинг ўртача умр кўриш ёшидаги фарқни ўрганган. Бунда очлик ва турли юқумли касалликлар авж олган даврлар ҳисобга олинган. 

Ирландияда 1845-1849 йилларда очарчилик ҳумк сурган. Бало бошида иккала жинс вакилларининг ўртача умр кўриш ёши бир хил - 38 ёш бўлсада, оролда картошка экинлари ёппасига зарарланиши оқибатида очарчилик авж олиб, эркакларнинг ўртача умр кўриши 18,17 ёшга тушиб кетган. Аёлларники эса бу вақтда 22,4 ёш эди. XIX асрда эса Исландияда кечган қизамиқ эпидемиясида аёллар эркакларга қарагандан икки йил кўпроқ умр кўрган экан. 

Яна бир факт: ҳаёт учун хавфли вазиятлар бўлган даврларда энди туғилган қизбола чақалоқлар ўғилбола чақалоқлардан кўра кўпроқ яшаб кетган. 

Олимлар хотин-қизларнинг биологик афзаллиги сабабини эстроген гармонига боғлашмоқда. Аёлларда кўп бўлгувчи бу гармон яллиғланишга қарши курашиш хусусиятига эга бўлиб, қон-томир тизимини меъёрда ушлаб туради. Аксинча эркаклар гармони тестостерон эса юқумли касалликларга омил экан.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
8 017