Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10.04.2018 22:19 Чоп этиш версияси

Facebook: “Ўзингга эҳтиёт бўл, ўзгани ўғри тутма!”

Facebook: “Ўзингга эҳтиёт бўл, ўзгани ўғри тутма!” Эндиликда “Facebook” компанияси шахсий маълумотлари учинчи шахснинг қўлига тушиши мумкин бўлган фойдаланувчиларига билдиришнома юборади ва махфийлик созламаларини ўзгартиришни таклиф қилади.

Бу ҳақда компания сайти маълум қилди.

Фойдаланувчининг шахсий маълумотлари хавфсизлиги шубҳа остида бўлса, аккаунтнинг янгиликлар тасмасида билдиришнома пайдо бўлади. Шу аснода фойдаланувчига унинг шахсий маълумотлари билан ўртоқлашган қайсидир сайт ёки дастур ҳақида хабар берилади. Ва Фейсбук қўлга тушган “ўғри”ларни “қора рўйхат”га қўшиб қўяди. Шахсий маълумотлар хавфсизлиги шубҳа остида бўлмаган аккаунтларга ҳам эҳтиёт чоралари кўрилади. Яъни аккаунтга тегишли маълумотлар бўйича сўров берган барча сайтлар ва иловалар рўйхатини юбориб, уларни текшириб кўришни таклиф қилади.

Аслида компания томонидан бундай таклиф ишлаб чиқилишида АҚШдаги президентлик сайловида Дональд Трамп штаби билан ҳамкорлик қилган “Cambridge Analytica” фирмасининг “қилмиши” сабаб бўлди. Сайлов кампаниясида мазкур фирма Фейсбукнинг 87 миллион фойдаланувчиси шахсий маълумотлар базасига ноқонуний кирган бўлган. Жорий йилнинг 9 апрелида эса “Apple” асосчиларидан бири Стив Возняк фойдаланувчиларининг шахсий маълумотлари хавфсизлигини таъминлай олмаган Фейсбукдан ўз саҳифасини ўчириб ташлаганини маълум қилди. "SpaceX", "Tesla" раҳбари Илон Маск ҳам “#deletefacebook” флешмоби доирасида Фейсбукдаги саҳифасини ўчириб ташлаган.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
6 849