Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

24.04.2018 14:17 Чоп этиш версияси

Еврокомиссар: Сурияда гуманитар вазият ёмонлашмоқда

Еврокомиссар: Сурияда гуманитар вазият ёмонлашмоқда Сурияда гуманитар вазият ёмонлашмоқда, 13 миллиондан зиёд аҳоли ёрдамга муҳтож, уларнинг ярми болалар.

РИА Новостининг ёзишича, Брюсселда ўтказилаётган минтақа ва Сурия бўйича халқаро донорлик анжуманида гуманитар ёрдам ва кризис бошқармаси Еврокомиссари Кристос Стилианидес шуларни маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра Сурияда яна 2 миллион аҳоли гуманитар ёрдам етиб бориши қийин бўлган ҳудудларда яшамоқда.

Кристос Стилианидес Европа Иттифоқининг Сурия аҳолисига инсонпарварлик ёрдамини ташкил қилиш ва унинг устувор йўналишларини белгилашдаги асосий ҳамкори маҳаллий нодавлат ташкилотлар эканини ҳам алоҳида таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, кеча Брюсселда минтақа ва Сурия бўйича халқаро донорлик анжумани очилди.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
4 675