Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.01.2018 17:03 Чоп этиш версияси

Эронда норозилик намойишларида қурбонлар сони йигирматага етди

Эронда норозилик намойишларида қурбонлар сони йигирматага етди
Эронда 2 январга ўтар кечаси намойишчиларнинг полиция билан тўқнашуви оқибатида яна 9 киши ҳалок бўлди. Шу тариқа қурбонлар сони йигирмадан ошди, деб хабар бермоқда Associated Press.

Мамлакатда оммавий намойишлар 28 декабрдан буён давом этмоқда.

Аввалроқ намойишларда 12 киши ҳалок бўлгани хабар қилинган эди. Эрон расмий оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, намойишчилар полиция бўлинмалари ва ҳарбий базаларга ҳужум уюштирмоқда, юзлаб кишилар қўлга олинган. Мамлакатда оммабоп ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар ўчириб қўйилган. Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний халқ “конструктив танқид қилиш ҳуқуқига эга, аммо жамоат мулкини вайрон қилмаслиги керак”, деганди.


ЎзА
10 567