ЎзА Ўзбек

05.11.2019 Чоп этиш версияси

Эрон уран ишлаб чиқаришни икки бараварига кўпайтирди

Эрон уран ишлаб чиқаришни икки бараварига кўпайтирди

АҚШ Ядровий дастурга оид халқаро келишувдан чиқиб кетганидан сўнг, ўз мажбуриятлари миқёсини қисқартириб бораётган Эрон сўнгги икки ой давомида уран ишлаб чиқаришни икки бараварига кўпайтирди.

“Дастур бўйича мажбуриятларни қисқартиришнинг учинчи босқичида уран ишлаб чиқариш кунига 450 грамм бўлган бўлса, ҳозирда кунига 5 минг грамм ишлаб чиқарилмоқда”, деди Эрон атом энергияси ташкилоти раҳбари Али Акбар Салоҳий.

Унинг сўзлари мамлакат телевидениесида орқали оммага етказилган.

1 570
ЎзА