ЎзА Ўзбек

11.05.2018 13:07 Чоп этиш версияси

Эрон Исроилнинг Сурияга уюштирган ракета ҳужумини қоралайди

Эрон Исроилнинг Сурияга уюштирган ракета ҳужумини қоралайди Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Баҳром Қосимий баёнот берди, деб ёзади РИА Новости.

“Сўнгги кунларда Исроилнинг бир неча маротаба Сурия ҳудуди бўйлаб йўллаган ракета зарбалари ва мамлакат суверенитетини қўпол равишда бузгани тажовузкор ҳаракатдир” деган у.

Баҳром Қосимийнинг сўзларига кўра сионистик режимнинг асоссиз баҳоналар билан ракета ҳужумларини уюштираётганига дунё ҳамжамияти жим турибди. Бу эса Исроилга “яшил чироқдек” таъсир қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган кунларда Исроил Голан тепаликлари ҳужумга учраганини важ қилиб, Сурия ҳудудидаги Эроннинг “Ал-Қудс” тузилмасига тегишли ўнлаб харбий объектларига зарбалар берган эди.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
5 449