Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.05.2018 15:51 Чоп этиш версияси

Эрон билан ядровий келишув ёки УРУШ...

Эрон билан ядровий келишув ёки УРУШ... Франция Президенти Эммануэль Макроннинг фикрича, АҚШ Президенти Дональд Трамп томонидан Эрон билан ядровий келишувнинг рад этилиши урушга олиб келади.

Уруш ҳақидаги эҳтимолини Макрон "Spiegel" нашрига берган интервьюсида маълум қилган.

Аммо, Макрон Трампни вазиятни шу даражага олиб келишига ишонмайди. Унингча, АҚШ раҳбарида уруш бошлаш нияти йўқ.

Буюк Британия, Германия ва Франция музокоралари якуни бўйича Дональд Трамп жорий йилнинг 12 майидан ошмаган муддатда Вашингтон Теҳрон билан ядровий келишувда қолиш-қолмаслиги ҳақида қарор қабул қилиши лозим. Шу билан бирга ҳар уч ойда Эронга чекловлар жорий этиш муддатини узайтириши ёки унинг аксини қилиши керак.

Аввалроқ, Германия канцлери Ангела Меркель, Франция Президенти Эммануэль Макрон ва Буюк Британия Бош вазири Тереза Мей ядровий чекловлар муддати ва Эрон ядровий дастурига алоқадор бошқа масалалар бўйича қўшимча битимлар ишлаб чиқишга тайёрлигини билдирган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилда ЭИР ва халқаро воситачилар “олтиталиги” (Россия, АҚШ, Буюк Британия, Хитой ва Франция) ўртасида Эрон ядровий масаласини ҳал қилиш бўйича келишув имзоланган эди. Шу асосда БМТ Хафвсизлик Кенгаши, Қўшма Штатлар ва Европа Иттифоқи томонидан киритилган молиявий чекловларни Теҳрондан олиб ташлаш бўйича қўшма тадбирлар режаси ҳам тасдиқланган бўлган.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
5 726