ЎзА Ўзбек

02.01.2018 09:04 Чоп этиш версияси

Эрон алоқа вазири ижтимоий тармоқлар вақтинча ўчирилганини маълум қилди

Эрон алоқа вазири ижтимоий тармоқлар вақтинча ўчирилганини маълум қилди
Эрон алоқа ва коммуникациялар вазири Муҳаммад Жавад Жаҳромий ижтимоий тармоқлар вақтинча ўчирилганини таъкидлади.

"Ижтимоий тармоқлар бутунлай ўчирилгани ҳақидаги миш-мишлар ҳақиқатга мутлақо тўғри келмайди. Бундай хабарларни тарқатаётганларнинг мақсади ижтимоий норозилик ва тушкунлик келтириб чиқаришдир", – деб ёзди Муҳаммад Жавад Жаҳромий ўз Twitterида.

Аввалроқ Эронда норозилик намойишлари туфайли ҳукумат бир қатор сайтларни блоклаб қўйгани ҳақида хабар тарқалганди. Telegram асосчиси Павел Дуров Telegram мессенжери Эрон ҳудудида ўчириб қўйилганини тасдиқлади.

ЎзА
13 193