Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.03.2018 11:29 Чоп этиш версияси

Душанбеда Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий ёдгорликлари ўрнатилади

5 март куни Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон мамлакат пойтахтидаги “Ёшликнинг 50 йиллиги” истироҳат боғининг номини ўзгартириш ва унга янги ёдгорликлар ўрнатиш тўғрисидаги фармойишни имзолади. Бу ҳақда сешанба куни Тожикистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.

Фармойишга мувофиқ, Тожикистон пойтахти ҳокими шаҳар халқ депутатлари мажлисига Душанбедаги Беҳзод кўчасида жойлашган истироҳат боғининг номини “Низомиддин Алишер Навоий” деб қайта номлаш бўйича таклиф киритиши лозим.

Мазкур боғда Ўзбекистон ва Тожикистон халқлари дўстлигининг рамзи сифатида Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий ёдгорликлари ўрнатилади.


ЎзА
10 164