ЎзА Ўзбек

03.06.2019 Чоп этиш версияси

Давлат раҳбари омма олдига “сургун қилинган“ элчи билан чиқди

Давлат раҳбари омма олдига “сургун қилинган“ элчи билан чиқди

КХДР етакчиси Ким Чен Ин Жанубий Корея матбуоти “сургун қилинган“ дея иддао қилган дипломат, давлат раҳбарига яқин бўлган амалдор Ким Ён Чхол билан омма олдида кўриниш берган. 

Бу ҳақда Шимолий Корея Марказий телеграф агентлиги хабар беради. 

“2 июнь куни партиямиз, давлатимиз ва Қуролли Кучларимиз олий раҳбари Ким Чен Ин Корея халқ армияси зобитлари рафиқаларининг бадиий тўгараклари концерт дастурини томоша қилди“, дейилади агентлик хабарида. 

Қайд этилишича, КХДР етакчисига унинг рафиқаси Ли Сол Чжу ва Меҳнат партияси Марказий қўмитаси раҳбари Ким Ён Чхол ҳамроҳлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Жанубий Кореянинг “Чосон ильбо“ консерватив газетаси Шимолий Кореяда КХДР давлат кенгашининг АҚШ бўйича махсус вакили Ким Хёк Чхол ва билан бирга яна 4 нафар дипломат икки мамлакат саммити муваффақиятсизликка учрагани важидан гўёки “қатл этилгани“, Корея Меҳнат партияси Марказий қўмитаси раҳбари Ким Ён Чхол эса Чагандо провинциясига “сургун қилингани“ ҳақида хабар тарқатган эди. 

4 142
ЎзА