ЎзА Ўзбек

07.01.2019 10:45 Чоп этиш версияси

Бутунжаҳон вақти билан 03:11 да​ фавқулодда ҳодиса​ юз берган​

Бутунжаҳон вақти билан 03:11 да​ фавқулодда ҳодиса​ юз берган​
"Филиппин жанубида 5,5 магнитудали ер силкиниши кузатилди", дейилади Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази ахборотида.

Қайд этилишича, фавқулодда ҳодиса бутунжаҳон вақти билан 03.11 да юз берган. Зилзила маркази Замбоанга шаҳридан 100 километр шимолда қайд этилиб, силкиниш ўчоғи 40 километр чуқурликда жойлашган. Айни вақтгача жабрланган ва вайроналар ҳақида хабар келиб тушмаган.

Эслатиб ўтамиз, 29 декабрь кунида ҳам Филиппин жануби-шарқида 7,2 магнитудали ер силкиниши қайд этилган эди.

ЎзА
6 160