Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.01.2018 18:47 Чоп этиш версияси

Бурж Халифадаги лазер томошаси жаҳон рекордини ўрнатди

Бурж Халифадаги лазер томошаси жаҳон рекордини ўрнатди
Янги йил кечаси Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри энг йирик лазер томошаси бўйича жаҳон рекордини янгилади. Шаҳар маркази, жумладан, дунёнинг энг баланд биноси – Бурж Халифада лазерли шоу намойиш этилди, деб хабар бермоқда жаҳон ОАВ.

Light Up 2018 шоуси Бурж Халифадаги анъанавий мушакбозлик ўрнига ташкил этилди. Унда бутун дунёдан юзлаб мутахассислар иштирок этди. Томошабинлар бир неча дақиқа мобайнида энг баланд осмонўпар бино, қўшни иншоотлар ҳамда машҳур мусиқий фаввораларда лазер шоусига гувоҳ бўлишди.

Лазер шоуси "битта бинода шакллантирилган энг йирик лазерли ва мусиқали шоу" сифатида Гиннесснинг рекордлар китобига киритиладиган бўлди. Аввалги рекорд Гонгконг шаҳрига тегишли бўлиб, 2013 йилда ўрнатилган эди. Дубай томошаси Гонгконг рекордини 2 мартадан кўпроқ ортда қолдирди. Проекция майдони 109 минг квадрат метрни ташкил этди.

ЎзА
11 059