ЎзА Ўзбек

07.11.2019 Чоп этиш версияси

Бугун Танзанияда Шимолий Европа ва Африка мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари саммити бошланади

Бугун Танзанияда Шимолий Европа ва Африка мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари саммити бошланади

Бугун Танзаниянинг иқтисодий пойтахтида Дар-ус-Саломда Шимолий Европа ва Африка мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари саммити бошланади, деб хабар беради Финляндия ташқи ишлар вазирлиги.

Мазкур форматдаги учрашувлар 2001 йилдан буён мунтазам ўтказиб келинмоқда. Танзания Президенти Жон Магуфули раислик қилиши кутилаётган саммитда Африка давлатларининг 27 нафар ва Шимолий Европанинг беш нафар, яъни Швеция, Дания, Финляндия, Норвегия ва Исландия ташқи ишлар вазирлари иштирок этади.



1 462
ЎзА